Қуввати 10 МВт бўлган қуёш қурилмаси Гужарат штатидаги Вадодара шаҳри чеккасидаги узунлиги 3,6 км бўлган суғориш каналида қурилди. У пўлат тиргакларга ўрнатилган 33 минг 800 қуёш батареясидан ташкил топган.
Мутахассисларнинг фикрича, қуёш қурилмаларини каналларда жойлаштириш ердан унумли ва арзон фойдаланиш ҳамда қурилма тагидаги канал ўзанида сув буғланишини камайтиришда афзал экан.
“Соф энергия”нинг маълум қилишича, Ҳиндистон қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича кенг кўламли дастурни амалга оширмоқда. 2014 йилдан 2019 йилгача тармоққа уланган ҚТЭМ қувватлари миқдори 32 ГВт дан 79 ГВт гача, яъни 2,5 баробар ошди.
ЎзА