Ўтган ҳафта Туркманистон товар-хом ашё биржасида 27 та битим имзоланди.

Савдода иштирок этган Гонконг, Афғонистон, Ўзбекистон тадбиркорлари хорижий валютага Туркманбоши нефтни қайта ишлаш заводи мажмуасида ишлаб чиқарилган авиация керосини, шунингдек автомобил бензини харид қилган.

Бундан ташқари, ип-газлама маҳсулотлари, Қизилмия илдизи ҳам сотиб олинган. Ушбу маҳсулотларга Россия, АҚШ, Хитой, БАА, Туркия, Озарбайжон харидор бўлди, дейилади хабарда.

Ички бозор учун эса маҳаллий бизнесменлар мош ва пахта толаси олгани айтилмоқда.

ЎзА