14 январь – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Темурбеклар мактабида Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ўртасида инглиз тили викторинасининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Викторинада 9 та жамоа «Таништирув», «Савол-жавоб», “Сардорлар баҳси” шартлари асосида беллашди.

Жамоалар иши Миллий гвардия қўмондонлиги вакиллари, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўқитувчилардан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра, 3-ўринни Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармасининг “Guardians” жамоаси, 2-ўринни Миллий гвардия Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейининг “Perfect generation” жамоаси ва фахрли 1-ўринни Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг “Жайхун” жамоаси қўлга киритди.

Шунингдек, “Guardian lions” жамоаси иштирокчиси Мирзаев Ғайрат “Энг яхши иштирокчи” номинациясига лойиқ кўрилди.

Барча ғолиб ва совриндорлар Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан махсус диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

ЎзА