Қорақалпоғистон Республикаси “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан Нукус шаҳридаги “Турон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 2005 йилда туғилган ҳамда ундан кичик ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган мусобақа ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш ҳамда уларни оммавий спортга жалб этиш мақсадига қаратилган.

Теннис беллашувида  маҳалланинг 60 нафардан ортиқ спортсевар ёшлари иштирок этди.

Ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Дамир Жузбанов мусобақа ғолиби бўлди. Саломат Қадиримбетов ва Давлат Муродбоев кейинги ўринларни эгаллади. Қизлар ўртасида ғолиблик Кунсулув Қўшмуратовага насиб этди. Мафтуна Гулимова иккинчи, Дияна Эшонова эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА