Айни дақиқаларда танлов давом этмоқда. Ушбу йўналиш ғолиби 2018 йилда мамлакатда амалга оширилган йирик қурилиш объектларидаги самарали ва тизимли фаолияти туфайли “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи” фахрий унвони билан тақдирланган.

Бу инсон Марказий Осиё гидроэнергетикасида ўзига хос салмоқли мавқеига эга.

Қаҳрамонимиз Абдуғани Абдураҳмонович Сангинов 1959 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида таваллуд топган. У бугунги кунда нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёда ҳам ўз билим ва катта тажрибаси, юксак раҳбарлик малакаси билан эътироф этилган етук мутахассис ҳисобланади.

2017 йилдан буён “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган А. Сангинов инвестициявий лойиҳаларга ҳам катта эътибор қаратмоқда. “Ўзбекгидроэнерго” халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан 11 та истиқболли лойиҳа, хусусан, Франция тараққиёт агентлиги маблағлари ҳисобидан 3 та, Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан 3 та, Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан 5 та лойиҳа асосида янги ГЭСларни қуриш ва модернизация қилиш борасида иш олиб бормоқда.

Ўтган йилда бир қатор хорижий ОАВларига “Ўзбекгидроэнерго” бошқаруви раиси А. Сангиновнинг интервьюлари чоп этилди. Суҳбатлари берилди. Буюк Британиянинг POWER ENGINEERING INTERNATIONAL, IJ GLOBAL каби йирик нашлари, АҚШнинг “RENEWABLE ENERGY WORLD JSC”, Австралиянинг “INTERNATIONAL WATER POWER & DAM CONSTRUCTION ABD” нашрларида Ўзбекистондаги ГЭСлар қурилиши, яратилаётган имкониятлар ва имтиёзлар борасидаги чиқишлар шулар сирасидан. А. Сангинов ҳақида Марказий Осиё мамлакатлари марказий сайтида ҳам кўплаб хабарларни кузатиш мумкин.

Қайд этиш керакки, “Ўзбекгидроэнерго” 2021 йилда умумий қуввати 993,0 МВт бўлган 16 та, 2022 йилда умумий қуввати 931,2 МВт бўлган 15 та, 2023 йилда умумий қуввати 1 002,2 МВтдан 18 та лойиҳани ишга ишга туширишни режалаштирган.

ЎзА