“Йил танлови-2020”: Энг етакчи партия ва тарғибот тадбирлари ташкилотчиси

Аҳолининг ҳар жиҳатдан саводхонлигини ошириш, қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини кенг аҳоли оммасига тезкор ва тушунарли етказиш, жамият аъзолари манфаатларини ҳимоялаш ўзига хос маҳорат талаб этади.

Бу борада Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз ўрнига эга.

Бугунги кунда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўз сафида 820 мингдан зиёд аъзони бирлаштирган, 12000 га яқин бошланғич партия ташкилотига эга бўлган етакчи сиёсий кучга айланди.

Сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар яратиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш ва эртанги кунини таъминлашга интилаётган партия “2020 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЕТАКЧИ ПАРТИЯСИ” номинациясида ғолиб бўлди.

 

Оқил Ғуломов(сурат), ЎзА