ЎзАнинг “Йил танлови”да “Нефть ва газ соҳаси энг илғор корхонаси” номинациясида “ERIELL group” компанияси ғолибликни қўлга киритди.

Мукофот компаниянинг Ўрта Осиё ҳудуди бўйича раҳбари Баҳром Исмоиловга топширилди.

“ERIELL Group” компанияси, замонавий технологияларни қўллаш орқали Ўзбекистонда навбатдаги газконденсат кони қудуғини тиклади.

Қашқадарё вилоятининг “Шимолий Муборак” конининг 26 сонли қудуғи шу тарзда тугаллаш фондидан қайта тикланди. Ўтган йил апрель ойида ушбу қудуқ ўзлаштирилганидан сўнг Муборак нефтгазқазиш бошқармаси (НГҚБ) балансига ўтказилди.

26-сонли қудуқнинг самарали ўзлаштирилиши компанияга кунига 259,6 минг кубометр саноат миқёсида газ оқимини олиш имкониятини беради. Бунда қудуқ ўзаги бўйича (бўйламасига 2078 метр) вертикал йўналишдан 105 метрга оғиб, 14 мм ли штуцердан фойдаланган ҳолда 2110 метр чуқурликка ёнбош ўзакни бурғулаш технологиясидан фойдаланилди.

 

ЎзА