Қайд этиш керакки, бу йил иккинчи марта ташкил этилган анъанавий танловимиз биринчи марта 2019 йилда ўтказилган эди.

Бу йил ҳам танловнинг 1-босқичида ижтимоий сўров асосида “Энг намунали ҳудуд”, “Энг намунали вазирлик”, “Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти” каби номинациялар учун даъвогарлар сараланди. Ижтимоий тармоқлардаги сўровнома якунларига кўра кейинги босқичга ўтган тизимлар аниқланди.

2-босқичда эса, ғолиблар журналист ва блогерлар ўртасида ўтказилган сўровномага асосан аниқланди. Унда 50 нафардан ортиқ журналист ва блогер ўзи мақбул деб топган тизимга овоз берди.

Ана шундай овоз бериш йўли билан “Энг кўп ўзгариш қилган ташкилот” номи аниқланди.

Кўпчилик ҳамкасбларимизнинг истагига кўра бу йўналишда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, ғолиб, дея эътироф этилди.

 

ЎзА