Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманининг олис Абай овулида “Беруний текстиль инвест” масъулияти чекланган жамиятининг тикув цехи фаолият бошлади.

Корхонада ҳудудда шакллантирилган “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” рўйхати асосида 50 нафар ёшлар ва аёллар иш билан таъминланди.

– Ёшликдан эгаллаган ҳунарим бўйича ишга қабул қилинганимдан хурсандман, – дейди тикувчи Гулмира Жаксиликова. –Тикув цехида эркаклар, аёллар ва болалар кийимлари ҳамда миллий қўл ҳунарига асосланган турли нақшли тикув маҳсулотларини тайёрлаймиз.

Цех очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими А.Сафарбоев, секторлар раҳбарлари, туман фаоллари ва нуронийлар иштирок этди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА