Россиянинг Сочи шаҳрида бокс бўйича ўтаётган «Лига Ставок» турнирида ҳамюртимиз Шукуржон Раҳимов россиялик Ара Габоянни 4 раундда очколар ҳисобида мағлубиятга учратди.
Шунингдек, турнир доирасида яна бир боксчимиз Одилжон Аслонов мезбонлар вакили Андрей Ефременкога қарши рингга кўтарилди. Кескин ва муросасиз ўтган баҳсда Одилжон рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ҳакамлар томонидан ғолиб, дея эътироф этилди.
Шу тариқа, ушбу жанглардан сўнг Мурат Гассиев жамоаси ўз ҳисобига икки ғалабани ёзиб қўйди.