Украина Ёзувчилар миллий уюшмаси БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларда овоз бериш орқали «Украинанинг ҳудудий яхлитлигига қарши» лигини маълум қилган, жумладан Россия, Беларусь, Сербия ва Хитой муаллифларининг асарларини нашр этишни тўхтатиш юзасидан қарор қабул қилди.

«РИА Новости» хабарида қайд этилишича, қарорга кўра мазкур халқларнинг мумтоз адабиёт намуналари, шунингдек, Украинанинг умумий яхлитлигини қўллаб-қувватловчи ва Россиянинг тажовузкорлигини эътироф этувчи асарлар мазкур таъқиқдан истисно этилган.