Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида давлатимиз суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилиши белгиланган вазифаларга тўхталиб ўтди.
2021 йил бошидан судда ишларни дастлабки эшитиш амалиёти жорий қилинади. Вилоят судлари қабул қилган 13 мингга яқин қарор Олий суд томонидан бекор қилинган.
2021 йилдан бошлаб вилоят даражасидаги фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича судлар умумий юрисдикция судига бирлашган ҳолда фаолият бошлайди. Учта судлар битта суд сифатида бирлаштирилади.
Жазони енгилроғи билан алмаштириш ва шартли озод қилиш тўғрисида тақдимнома киритиш ваколати жазони ижро этиш органидан Инсонпарварлик комиссиясига ўтказилади.