Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.
Таъкидланишича, келаётган йилдан авичипта нархининг бир қисмини бюджетдан қоплаб бериш тизими жорий қилинади. Шунингдек, бир қатор ҳудудий аэропортлар давлат хусусий шериклик асосида ташқи бошқарувга берилади. Кейинги йилда иккита тезюрар поезд ҳаракати йўлга қўйилади. Бухоро-Урганч-Хива темир йўлини электрлаштириш бошланади.
Қишлоқларни туман марказлари билан узлуксиз боғлайдиган автобус қатновлари хусусий секторни жалб қилиш орқали кўпайтирилади. Тошкент шаҳрида ерусти метронинг 12 километрлик босқичи фойдаланишга топширилади. Шу тариқа ерости ва ерусти метро бекатлари яхлит бир тизим шаклида уланади.
Туризмни ривожлантириш бўйича ички ва зиёрат туризмига эътибор қаратилади. Зиёрат жойлари атрофи, сув, йўл инфратузилмасининг таъминоти, яхшиланиши учун бюджетдан 1 триллион сўм маблағ ажратилади.