2021 йилда Саноат қурилиш, Асака, Ипотека, Алоқа, Турон ҳамда Қишлоқ қурилиш банки хусусийлаштиришга тайёрланади.
– Банклар трансформация қилишга тайёргарлик кўриляпти, камида битта йирик банкдаги давлат улуши стратегик инвесторларга тўлиқ сотилади, – деди давлатимиз раҳбари. – Бу борада етакчи Европа банклари билан музокаралар олиб бориляпти. Давлат активларини очиқ-ошкора ва самарали сотиш учун халқаро молиявий ва ҳуқуқий маслаҳатчилар жалб этилиб, қатор корхоналар хусусийлаштиришга оид кенг қамровли ишлар амалга ошириш бошланган.
Келгусида 83 та йирик корхонадаги давлат улуши сотувга қўйилади. Давлат улуши бўлган корхоналар сони келгуси икки йилда камида уч баробарга қисқартирилади.