Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.
Қайд этилишича, келгуси йилда инфляциявий таргетлаш доирасида нарх ўсишини 10 фоиздан оширмаслик асосий вазифа бўлади.
– Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ошишининг олдини олиш мақсадида импорт божлари бўйича имтиёзлар муддати келгуси йил якунига қадар узайтирилади, – дейди Президентимиз. – 2021 йилда иқтисодиётимиз камида 5 фоизга ўсиши, бюджет дефицити ялпи ички маҳсулотга нисбатан 5,4 фоиздан ошмаслиги таъминланади. Иқтисодиётнинг хорижий валютага боғлиқлик даражасини босқичма-босқич камайтириш мақсадида валюта кредитлари улуши ҳозирги 50 фоиздан 45 фоизгача, яъни 2 миллиард долларга пасайтирилади.