Халқаро конгресс марказида Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.
Унда Президент барча соҳалар қатори тадбиркорлар учун имкониятлар яратишга ҳам эътибор қаратди.
Таъкидланишича, давлат улуши бўлган корхоналар сони 2 йилда 3 баробарга қисқартирилади.
Мурожаат давомида товар ва молия бозоридаги эркин рақобатни шакллантириш, тадбиркорлар эркин хомашё сотиб олиши учун тенг имкониятлар яратиш зарурлиги қайд этилди.
– Электр энергияси, газ, қимматбаҳо металлар, минерал ўқитлар, транспорт хизматлари каби йўналишларда монопол бозорлар мавжуд бўлиб, уларда кўплаб муаммолар ва коррупция сақланиб қолмоқда, – деди давлатимиз раҳбари.