2018 йилги Давлат бюджети лойиҳасини тузишда нефтни қайта ишлаш корхоналари, бензин ва дизель ёқилғиси истеъмоли ҳамда автосаноат учун татбиқ этилган солиқ имтиёзларини сақлаб қолиш солиқ-бюджет соҳасининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Ж.Қўчқоров маълум қилди.

Хусусан, нефтни қайта ишлаш корхоналарига акциз солиғи бўйича берилган солиқ имтиёзлари, бензин ва дизель ёқилғиси истеъмоли учун икки баробарга пасайтирилган солиқ ставкаси, маҳаллий автомобилларни ишлаб чиқарувчилар учун эса 27 фоиздан 5 фоизгача камайтирилган акциз солиқ ставкаси келгуси йилда ҳам ўзгаришсиз қолади.

Шунингдек, ўсимлик ёғи бўйича акциз солиғи ставкасини (бир тоннаси учун 919 минг сўм эди) 50 фоизга қисқартириш ҳисобига фермерлар даромадини кўпайтириш мақсадида пахта толаси ҳамда чигит нархи оширилади.

 

ЎзА