Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси ташаббуси билан Хўжайли туманида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди.
Тадбирда секторлар, вазирликлар, корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Дастлаб, ёшларнинг қийнаётган муаммолар бўйича фикр-мулоҳазалари тингланиб, уларга ечим топиш борасида тегишли вазифалар берилди. “Темир дафтар“, “Ёшлар дафтар“ ларига рўйҳатга олинган фуқароларга субсидия асосида иссиқхоналар ажратиб берилиши қатор ёшлар мунтазам иш билан бандлиги таъминланди.
Қабулда мурожаатларнинг аксарияти бандлик, кредит ажратиш, йўл қурилиши ва коммунал соҳалар бўйича бўлди.
Жумладан, шу куни жисмоний ва юридик шахслардан жами 41 та мурожаат келиб тушди. Шундан 15 таси жойида ижобий ечимини топди, 5 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунча берилди. Шунингдек, 21 мурожаат бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқ берилиб, унинг ижроси Халқ қабулхонаси томонидан назоратга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси томонидан белгиланган режа асосида сайёр қабуллар давом этмоқда.
Маҳлиё РУСТАМОВА,
ҚДУ Қорақалпоқ тили филологияси ва журналистика факультети 4-курс талабаси.
Қорақалпоғистон ахборот агентлиги