Элликқалъа тумани “Гулдирсин” овул фуқаролар йиғини ҳудудида “Океан” номли янги супермаркет иш бошлади.
Тадбиркор Атағулла Ҳамроев ташаббуси билан замонавий архитектура услубида барпо этилган савдо марказида озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда турли хилдаги уй-рўзғор буюмлари савдоси йўлга қўйилди.
“Океан” савдо мажмуаси иш бошлаши билан 8 нафар овул ёшлари доимий иш билан таъминланди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА