БМТ Тараққиёт Дастури «Кола-кола» фонди маблағи ҳисобидан сотиб олинган 165 дона кислород концентраторларини Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлигига республикадаги COVID-19 касаллигига чалинган беморларна тиббий ёрдам кўрсатиши учун совға қилди.
Кислород концентраторлари Қорақалпоғистон Республикасининг барча 16 та туман шифохоналарига ва Нукус шаҳри шифохонасига тарқатилмоқда.