Нукус шаҳридаги Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри ўз репертуарини жаҳон классик асарлари намуналари билан бойитмоқда. Хусусан, шу кунларда театр жамоасининг ёш ижодкорлари инглиз драматурги Рей Кунининг “Қора дипломат” спектаклини томошабинлар эътиборига ҳавола этди.
Режиссёр Фозилбек Келимбетов томонидан саҳналаштирилган мазкур спектакль комедия жанрида бўлиб, унда турмушдаги турли вазиятлар, кишиларнинг кутилмаган ҳолатлар рўй берганда ўзини қандай тутиши, бундай вазиятда тўғри ёки эгри йўлни танлаши ва унинг оқибатлари баён этилади.
Спектаклда Ислом Бегжанов, Алима Раметуллаева, Бибиноз Боқиева, Исо Кунназаров, Расул Тлемисов, Шарапат Давлетмуратов каби актёр ва актрисалар бош қаҳрамонлар ролини маҳорат билан ижро этган.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА