UFC бўйича Жаҳон чемпиони таниқли спортчи Хабиба Нурмагомедовнинг мураббийи ва дунёга машҳур AKA (American Kickboxing Academy ) асосчиси Хавьер Мендес Тошкентда бўлиб ўзбек спортчилари учун маҳорат сабоқларини ўтказди.
photo_2020-11-03_10-51-40.jpg
Мазкур тадбир замонавий «BeFitPro» соғломлаштириш клубида ўтказилди.
photo_2020-11-03_10-51-43.jpg
Дунё якка кураш оламидаги таниқли мураббий Хавьер Мендес юртимизнинг таниқли ва истеъдодли спортчилари билан учрашиб уларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб берди. Ўз ҳаёт тажрибаси билан ўртоқлашди. Мураббий Ўзбекистонда жанг санъатлари тўғри йўналишда ривожланиб бораётганлигига ва яқин келажакда юритмиздан UFC чемпионлари албатта камол топишига ишонч билдирди. Мураббийлар, спортчилар ва Оммавий ахборот воситалари ходимлари билан бўлган дўстона мулоқотдан сўнг Мендес бокс, дзюдо, таэквондо ва ММА спортчилари учун маҳорат дарсларини ўтказди.
photo_2020-11-03_10-51-41.jpg
Айтиб ўтиш керак Хавьер Мендес кўплаб UFC чемпионларини тарбиялаган ва тарбияламоқда. Унинг шогирдлари орасида оғир вазн тоифасида дунёдаги энг нуфузли UFC промоутерлик камарларига эгалик қилганлари кўпчиликни ташкил этади ва у ягона ММА мураббийи ҳисобланади.

 

ЎзА