Биринчи ва иккинчи очиқ кейс-чемпионатни мувоффақиятли якунлагангач, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясида Учинчи очиқ кейс-чемпионатига старт берилди. 
Олдинги тадбирларда 3000га яқин иштирокчилар қатнашиб, улардан 600 нафардан ортиғи ғалаба қозонган.
Кейс-чемпионати ғолиблари қуйидагиларни қўлга киритишлари мумкин:
– жамоа сафида беллашиб ўз билим ва кўникмалар даражасини синаб кўриши;
– профессионал таҳлилчилар ва стратеглар даражасидаги муаммоларни ҳал қилишга уриниб кўриши;
– профессионал ҳакамлар ҳайъати томонидан тан олиниши;
– ўз ютуқларининг портфолиосини Совриндор сертификати билан тўлдириши;
Кейс-чемпионати иштирокчиларига қуйидаги йўналишлар бўйича мавзулар таклиф этилади:
– мобил иловаларни ривожлантириш;
– сунъий интеллектни қўллаш;
– инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
– монополиялар фаолиятини бошқариш;
– хусусийлаштириш масалалари;
– аҳолининг молиявий саводхонлиги;
– “Ўзбекистон иқтисодий мўжизаси”.
Иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш www.qabul.bfa.uz веб-сайтида амалга оширилади. У ерда кейс-чемпионатининг ўтказиш тартиби ҳам эълон қилинган.
Кейс-чемпионат тақвими:
– 10 ноябргача иштирокчиларни рўйхатдан ўтказиш;
– 11 ноябргача жамоаларни рўйхатдан ўтказиш;
– 11 ноябргача кейс-топшириқларини эълон қилиш;
– 18 ноябргача бажарилган кейс вазифаларини қабул қилиш;
– 21 ноябргача баҳолаш натижаларини эълон қилиш;
– 27 ноябргача кейс-чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими.
Кейс-чемпионати республикамизни етакчи банк ва молия ташкилотлари томонидан қўллаб-қувватланади.
Учинчи очиқ кейс-чемпионати тўғрисида батафсил маълумотни www.bfa.uz веб-сайтида ва http://t.me/bfauz каналида олишингиз мумкин.
Хомийлик ва шерикчилик масалалари бўйича office@bfa.uz манзилига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Янгиликларни https://t.me/bfauz орқали кузатиб боринг
Савол ва мурожаатлар учун @BFA_uz_bot
Шарҳлар ва суҳбат учун https://t.me/BFA_General
Банк матбуот хизмати
 
Реклама ҳуқуқи асосида

 

ЎзА