АҚШ ЖССТга ушбу ташкилот таркибидан чиқиши ҳақида расман маълум қилди, деди Россия ташқи ишлар вазирлигининг БМТ тезкор фаолият масалалари ҳамда халқаро тараққиётни қўллаб-қувватлаш бўйича бўлими бошлиғи Григорий Устинов.«Америка Қўшма Штатлари ташкилотни тарк этиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда тегишли ҳужжат ЖССТ котибияти томонидан қабул қилиб олинди», — деди у «Ҳамжамият» форумида сўзга чиқиб.

АҚШ президенти Дональд Трамп июль ойи бошида мамлакатнинг ЖССТ таркибидан чиқиши ҳақида конгрессга расман маълум қилган эди. Давлат департаменти эса Вашингтон келаси йил ёзда ташкилотни тарк этиши ҳақида таъкидлаган эди.

Трампнинг фикрича, “ташкилот талаб қилинган ислоҳотларни амалга оширмаган”. Хабарда айтилишича, Қўшма штатлар ЖССТга бадал сифатида ажратадиган маблағни бундан буён дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш соҳаси эҳтиёжлари учун йўналтиради.

ЎзА