Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова иштирокида брифинг ташкил этилди.
Янги дори-дармонлар, жумладан, вакциналар ҳам ишлаб чиқарилганидан кейин бир неча босқичда синовдан ўтказилади.
Брифингда таъкидланишича, синовда қатнашиш учун кўнгиллилар ўз хоҳишларига кўра танлаб олинади. Коронавирус касаллигига қарши вакцинани синовдан ўтказишда ушбу касалликка чалинмаган ва организмида иммуноглобулин G шаклланмаган кўнгиллилар қатнашиши мумкин.
ЖССТ маълумотларига кўра, вирус юқтирган ёки ташувчи инсонларнинг вирусдан халос бўлиш муддати ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Лекин айрим ҳолатларда 3 ойгача юқумли бўлиши мумкинлиги келтирилган.
Таъкидланишича, корхона ва ташкилотларда иш берувчининг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизги қоидаларига риоя қилган ҳолда ишни ташкиллаштирмагани оқибатида ишчида иш вақтида турли жароҳат ва касб касалликлари юзага келса, бунда унинг даволаниши ва реабилитация жараёни учун кетган маблағ иш берувчи томонидан қопланиши мумкин. Аммо ушбу ҳолат экспертлар томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА