Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «Институт-улуғ таълим даргоҳи» мавзусида 2020-2021 ўқув йилида қабул қилинган 1 курс талабаларига гувоҳнома топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур олий ўқув юрти ректори Б.Отемуратов бакалавр ва магистр таълим йўналишларига қабул қилинган талабаларни қутлаб, келгуси ўқишларида муваффақиятлар тилади. Бундан сўнг янги ўқув йилининг бошланганини билдирувчи рамзий калити ва талабалик гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

photo_2020-10-31_19-59-14.jpg

Таъкидланганидек, мазкур институтга 2019-2020 ўқув йилида 19356 нафар, 2020-2021 ўқув йилида 33216 нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлса, шундан ўтган ўқув йилида бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича 1840 нафар, жорий йилда эса, 2125 нафар талаба қабул қилинди.

Шунингдек, 2019-2020 ўқув йилида 19 та мутахассислик бўйича 96 нафар, жорий йилда 22 та мутахассислик бўйича 110 нафар магистр қабул қилинди.

photo_2020-10-31_19-59-17.jpg

Тадбирда профессор-ўқитувчилар сўзга чиқиб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан олий таълим тизимини ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасидаги ишларга, талаба ёшларга яратилган шарт-шароитларга тўхталишди. Турли кўрик-танловлар ҳамда спорт мубоқаларида ғолиб бўлган талабаларга эсдалик совғалари топширилди.

Тантанали тадбир талаба-ёшлар ижросидаги концерт дастури билан якунланди.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА