ТАЙИНЛОВ: Ёдгор Саъдиев раҳбарлик лавозимга тайинланди

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди. Бу ҳақида Маданият вазирлиги хабар бермоқда.
Ё.Саъдиев Тошкент давлат театр ва рассомчилик институтини тамомлаган. Етакчи актёр сифатида ижтимоий муҳит ва бой ички дунё билан мураккаб муносабатларга эга кўплаб қаҳрамонларни гавдалантирган. Шунингдек, кинода ҳам эсда қоларли, ўзига хос характерга эга тимсолларни гавдалантирган. Кўп қисмли “Шайтанат”да Асадбек, “Иблис девори”да Иброҳим амаки роллари билан шуҳрат қозонди.
Ёдгор Саъдиев дубляжда 700 га яқин фильмда овоз берган.
Ижодкор 1989 йил Ҳамза номидаги Давлат мукофоти, 1998 йил “Ўзбекистон халқ артисти”, 2005 йил “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

 

ЎзА