Гипсдан ясалган ҳайкаллар бронзага алмаштирилмоқда

Тошкентдаги Адиблар хиёбонида ўрнатилган Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Тўлепберген Қайипбергенов, Александр Файнбергнинг гипсдан ясалган ҳайкаллари бронзага алмаштирилмоқда. 
 
Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати раҳбари хабар берди.
Қайд этилишича, ноябрь ойида Абдулла Қодирий, Чўлпон, Абдулла Авлоний, Ибройим Юсупов сингари ёзувчи-шоирларнинг гипсдан ишланган ҳайкаллари бронзага ўзгартирилади. Ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири, машҳур шоир, забардаст драматург, адабиётшунос олим ва таржимон Мақсуд Шайхзодага эса биратўла бронзадан ҳайкал ўрнатилади.

ЎзА