Кўз касалликларини даволашга ихтисослашган инновацион клиника

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида яқинда иш бошлаган “Доктор Мақсудова” инновацион клиникасида кўз касалликларини тиббиётнинг энг сўнгги услубида даволаш ва мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажариш имконияти яратилган.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 15-16 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида ўтказилган мажлис баёнига асосан барпо этилган офтальмология ва диагностика шифохонасининг лойиҳа қиймати 11 миллиард сўмни ташкил этди.
photo_2020-10-28_15-30-17.jpg
photo_2020-10-28_15-30-22.jpg

Ушбу клиникада телемедицина маркази ҳам ташкил қилинган бўлиб, эндиликда аҳолининг узоғини яқин қилган ҳолда чет эллик малакали шифокорлар билан ҳамкорликда тажриба алмашиш ишлари олиб борилади.

Офтальмология ва диагностика, стоматология, ЛОР комбайн, гинекология-видеокольпоскопия, кардиология, ЭКГ, УЗИ хизматлари кўрсатилади. Бу ерда мавжуд замонавий технологик ускуналар АҚШ, Япония ва Германия давлатларидан олиб келинган. 10 нафар малакали шифокор ва 18 нафар ишчи ходим беморлар саломатлиги учун масъул.
photo_2020-10-28_15-30-27.jpg
photo_2020-10-28_15-30-30.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА