Қорақалпоғистон Республикасида хизмат сафари билан бўлиб турган Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Ж.Саримсоқов Хўжайли туманида фаолият кўрсатаётган умумтаълим мактабларининг директорлари билан учрашди.
Ўзаро самимий, конструктив мулоқот тарзида ўтган мазкур учрашувда пандемия шароитида дарс машғулотларини ташкил этиш, ўқувчилар саломатлиги, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ҳамда мактабларда фаолият кўрсатаётган Федерациянинг “таянч гуруҳлари” фаолияти билан танишди.
Федерация раиси Ж.Саримсоқов туманнинг 6- ва 41-сонли мактабларига дарс машғулотларини онлайн ташкил этиш учун зарур бўлган замонавий техникаларни тақдим этди.
ЎзА