Қирғизистон парламенти Президент истеъфоси масаласини 16 октябрь куни кўриб чиқади

Қирғиз Республикаси парламенти мамлакатнинг амалдаги раҳбари Сооронбай Жээнбековнинг бугун халққа эълон қилган мурожаатида билдирган истеъфо ҳақидаги қарорини 16 октябрь куни кўриб чиқадиган бўлди. Бу ҳақда мамлакат қонунчилик кенгаши мутасаддилари ОАВга маълум қилган.
«Ўн олтинчи октябрь соат 10:00 да «Ола-Арча» давлат қароргоҳида Жоғорқу Кенеш (парламент)нинг навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтади. Кун тартиби – ҚР президенти истеъфоси масаласи», – дейилган матбуот хизмат вакили баёнотида.
Кеча Жээнбеков Садир Жапаровни мамлакат Бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг янги таркибини тасдиқлаган эди.

 

ЎзА