Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишга қарор қилди: Қирғизистоннинг тинчлиги мен учун барчасидан устун туради

Қирғизистоннинг Кабар ахборот агентлиги хабар беришича, Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатда юзага келган жамоатчилик–сиёсий вазият туфайли бугун қирғизистонликларга мурожаат қилган.
Давлат раҳбарининг мурожаатида жумладан шундай дейилади:
Мен учун Қирғизистонда тинчлик, мамлакатнинг бутунлиги, халқимизнинг бирлиги ва жамиятнинг хотиржамлиги барчасидан устун туради. Мен учун ватандошларимнинг ҳаётидан қимматли нарса йўқ.
Мен ҳокимият учун талашмайман. Қирғизистон тарихида ўз халқини ўққа тутган ва қон тўкилишига сабабчи бўлган президент сифатида қолишни истамайман. Шу боис истеъфога чиқишга қарор қилдим.

 

ЎзА