Ўзбекистондаги биринчи ŠKODA автомобили ŠKODA KODIAQ бўлади

Шу ойда “Жиззах авто” масъулияти чекланган жамияти “Фольксваген” концернига тегишли ŠKODA брендини тақдим этади. 
Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ ахборот хизмати хабар бермоқда.
ŠKODA KODIAQ икки хил комплектацияда тақдим этилади: беш ўриндиқли Ambition ва етти ўриндиқли Style. Маҳаллий бозор учун ушбу модель сиғими 2 литрлик, қуввати 180 от кучига эга бўлган турбо двигатель, етти босқичли роботлаштирилган, энг сўнгги авлод DSG қутиси, тўлиқ узатма ва панорама люк билан тақдим этилади.
– ŠKODAнинг дебют модели хавфсизлик соҳасида экспертларнинг максимал баҳосини олган: European New Car Assessment Programme мустақил синовлар натижаларига кўра, ушбу йўлтанламасга энг юқори рейтинг – беш юлдуз берилган» дейди “Ўзавтосаноат” АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари Сардор Таджиев.
Дастлабки автомобилларнинг етказиб берилиши жорий йилнинг ноябрь ойида амалга оширилиши режалаштирилган.

 

ЎзА