Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов мамлакатларимиз ўртасида иқтисодий, маданий алоқаларни янада ривожлантириш, келажакда саноат, қишлоқ хўжалиги, айниқса, чорвачилик, туризм, таълим, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, тиббиёт, фармацевтика соҳалари бўйича ҳамкорлик масалаларига тўхталишди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг Украина мамлакати билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестицион алоқаларни янада ривожлантириш, IT технологияси бўйича мутахассислар тайёрлаш, қайта ишлаш соҳасида қўшма корхоналар ташкил этиш борасида фикр-мулоҳазалар бўлди.
–Ташрифдан кўзланган мақсад, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлома алоқаларни янги босқичга кўтаришдан иборат,–дейди элчи Николай Дорошенко.
–Жаҳонда машҳур И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи ҳамда Украина музейлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, турли маданий тадбирлар ташкил этиш, Оролбўйининг инвестицион салоҳияти билан яқиндан танишиш ва ҳудудга инвесторларни жалб қилиш асосий мақсадимиз ҳисобланади.
Шу куннинг ӱзида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида Оролбўйининг инвестицион салоҳияти тақдимоти бўлди. Украинанинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко ташрифи доирасида И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида бӱлди ҳамда Нукус шаҳридаги И.В.Савицкий қабрига гул қўйди.