“TECHNOWAYS” технологик ривожланиш марафони ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази томонидан “Technoways” технологик ривожланиш марафонининг ёпилиш маросими ўтказилди.
Маросимда иштирокчиларнинг марафон даврида ўрганган кўникмалари асосида ишлаб чиққан лойиҳаларининг прототиплари намойиш қилинди.
photo_2020-10-07_12-04-36.jpg
Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази 17 сентябрдан бошлаб мазкур дастур орқали ўрта ҳамда олий таълим муассасаларидан илмга чанқоқ иқтидорли ёшларни инновация, стартап, технология, дастурлаш бўйича билимларни ошириш, шунингдек лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда тижоратлаштириш кўникмаларини шакллантириш бўйича машғулотлар, маҳорат дарслари ва амалий дарслар ўтказди.
photo_2020-10-07_12-04-42.jpg
«TECHNOWAYS» технологик ривожланиш марафони доирасида ёшлар 20 кун давомида робототехника,3D прототиплаштириш, интернет буюмлари, маркетинг, IТ йўналишлари бўйича 6 та замонавий лабораториянинг техник имкониятларидан фойдаланган ҳолда онлайн ҳамда амалий тарзда ўз лойиҳаларининг протипларини яратдилар.
Энг яхши лойиҳалар танлаб олиниб, ғолиб жамоаларга пул мукофотлари, эсдалик совғалари топширилди.
Хусусан, котиб вазифасини бажарувчи робот яратган “Nova robotics” жамоасига машинасозлик-муҳандисликка ихтисослашган “Mustahkam Machinery” компанияси томонидан 20 000 000 сўм мукофот берилди.
«Enor-3» ихчам тезкор тежамкор электромобилини ишлаб чиққан “Neuron engineering” жамоасига Турин политехника университети 15 000 000 сўм маблағ билан мукофотлади.
photo_2020-10-07_12-04-32.jpg
Шунингдек, дастурлаш тилини ўрганишга ёрдам берувчи веб-иловасини яратган “АLL IN IT” жамоаси эса 15 000 000 сўм маблағни қўлга киритди.
Саноат соҳасида фойдаланиладиган робот-манипулятор прототипини тақдим этган “Unitech” жамоасига “Just robotics” компанияси томонидан 10 000 000 сўм пул мукофоти берилди.
Бундан ташқари, марафонининг якуний босқичига етиб келган 11 та жамоага Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий марказининг 1 йиллик резидент мақоми берилди.
photo_2020-10-07_12-04-51.jpg

 

ЎзА