Амударёда IT-марказ иш бошлади

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернет тармоғидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан Амударё туманида ҳам ана шундай IT-марказ ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур IT-марказнинг очилишига бағишлаб ташкил этилган маросимда туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилот вакиллари ва ёшлар иштирок этди.
Бу ерда замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат, дастурлаш асослари бўйича ёшларни ўргатувчи ўқув курслари учун компьютер синфлари, ўқув зали ва Play Station хоналари ташкил этилган. Марказ ёшлар билимини, улар ўртасида ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш мақсадига хизмат қилади.
photo_2020-10-06_17-35-22 (2).jpg
photo_2020-10-06_17-35-22.jpg
photo_2020-10-06_17-35-23.jpg
photo_2020-10-06_17-35-24.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА