700 га яқин фуқароларимиз автобусларда олиб келинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги хабарига кўра, Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган юртдошларимизни Ватанга қайтариш жараёни давом этмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 23 сентябрь куни 15 та автобусдан иборат илк карвон Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара ҳудуди – Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларимизни Ватанга олиб келиш мақсадида Россияга жўнатилган, ушбу автобуслар 27 сентябрь куни 750 нафар юртдошларимизни Ўзбекистонга олиб келган эди.
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан 26 сентябрь куни навбатдаги 15 та автобусдан иборат карвон Россия Федерацияси ҳудудидан мамлакатимиз фуқароларини олиб келиш мақсадида йўлга чиққан эди. Айни дамда ушбу автобуслар Қозон шаҳридан 700 нафарга яқин юртдошларимизни олиб қайтмоқда.
Режага мувофиқ, автобуслар карвони эртага Ўзбекистонга кириб келади.

 

ЎзА