Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ўзига хос маданиятга эга бўлган қардош миллат, Қорақалпоқ юртининг алоқа сифатини ўрганди.
Демак навбат Қорақалпоғистонга. Нукус шаҳри UZMOBILЕ мобиль алоқа хизмати ушбу туманнинг “Наупир” маҳалласида яхши ишламайди. MOBIUZнинг “Шайирлар аули”, “Наупир”, “Қаратау”, “Қутлимакан” ва “Шимбайгузари” маҳаллаларида алоқа сифати қониқарсиз. BEELINE ва PERFECTUM алоқа оператори ҳақида айтадиган бўлсак, улар “Қутлимакан”, “Наупир” ва “Шимбойгузори” маҳаллаларида яхши ишламайди.
Элликқалъа тумани 22 та маҳалладан иборат, ушбу туманнинг фақатгина “Чуқур как” маҳалласида алоқа сифати умуман йўқ. Кегейли туманида жами 8 та МФЙ, 6 та ОФЙ мавжуд бўлиб, UZMOBILE “Жалпақжап”, “Кумшунгул” ОФЙларида мавжуд эмас. MOBIUZ мобиль алоқа компанияси эса фақатгина 1 та маҳаллада яхши ишламайди. UCELL ва BEELINE алоқа операторларига тасанно, сабаби барча ҳудуддда аъло даражада фаолият юритади.
Аммо PERFECTUM барча ОФЙларда қониқарли ҳолатда эмас. Чимбой туманидагилар UCELL ва UZMOBILE алоқа операторларидан ёлчиган кўринади. Барча ҳудудуда яхши ишлайди. PERFECTUM эса акси, умуман ҳеч қайси ҳудудудда мавжуд эмас. BEELINE эса фақатгина “Тангара” маҳалласида яхши ишламайди. Қораузак туманида 8 та ОФЙ ва 5 та МФЙ мавжуд бўлиб, ўрганиш натижалари қуйидагича: PERFECTUMда умуман алоқа чиқмайди.
UZMOBILE “А. Досназаров” ва “Койбак” овулларида умуман мавжуд эмас. BEELINE 11 та ОФЙ (овул фуқаролар йиғини) яъни, “Маденият”, “С.Камолов”, “А. Досназаров”, “Койбак”, “Есим узак”, “Кораузак”, “Куралпа”, “Есим”, “Гарезсизлик гузари”, “Кутли макан”ларда умуман ишламайди. Тўрткўл туманида жами 22та МФЙ, 15 та ОФЙ мавжуд бўлиб, фақатгина PERFECTUM мавжуд эмас, қолган компаниялар ишлаб турибди.
Амударё туманида умумий 15 та ОФЙ, 12 та МФЙ мавжуд бўлиб, UZMOBILE ва MOBIUZ 12 та ҳудудда умуман ишламайди. UCELL ва BEELINE компаниялари эса 15 та ҳудудда йўқ. Мўйноқ туманида MOBIUZ ва PERFECTUM алоқа операторлари умуман ишламайди. 3 та овул ва 3 та маҳалладан иборат Қўнғирот туманида барча алоқа компаниялари деярли қониқарсиз аҳволда. Тахтакўпир туманида алоқа сифати талабга жавоб бермайди.
Қолган алоқа операторлари яхши бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда йўқдан кўра бор. 4 та ОФЙ ва 3 та МФЙдан иборат Қонликўл туманда PERFECTUMдан ташқари барча алоқа компаниялари яхши ишлайди. Шуманай туманида ҳам шу кўрсаткич, яъни PERFECTUM алоқа компанияси умуман ишламайди. Беруний тумани 13 та ОФЙ ва 24 МФЙдан иборат, бу туманда барча алоқа компаниялари ишлаб турибди.
Аммо қониқарлисидан, қониқарсизи кўп. Алоқа компаниялари буни инобатга олиб қўйсалар, яхши бўларди. MOBIUZ эса фақатгина «Қораянтоқ» маҳалласида ишламайди. Қолганларида яхши. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мониторинг кузатувларини давом эттиради.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
матбуот хизмати
ЎзА