Янги бинонинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ӱтказилган тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов, Нукус шаҳридаги “Строй Вектор” масъулияти чекланган жамияти раиси Қ.Панаев, Тахтакӱпир туманидаги “Тайимбет” фермер хӱжалиги раиси, Ӱзбекистон Қаҳрамони С.Сейтназаров ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уларни ҳар томонлома қӱллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кӱламли ишларга тӱхталди.
Ўқитувчи ва мураббийлар кунида фойдаланишга топширилаётган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг янги биноси бунинг яққол исботидир. Бугунги кунда Оролбӱйида қарийб 17,5 мингдан зиёд кичик ва хусусий тадбиркорлик субъекти фаолият кўрсаётган бӱлса, шундан тенг ярми сӱнгги уч йил мобайнида ташкил этилди.
Янги бинода тадбиркорлар учун барча шарт-шароит яратилган. Бинонинг 1-биринчи қаватида тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқарган маҳсулотлари кўргазмаси учун экспозиция зали бўлиб, иккинчи қаватида эса Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Хунармандлар уюшмаси жойлашган. Кўргазма саройида Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир шаҳар ва туман учун алоҳида ўрин ажратилган бӱлиб, келгусида бу ерда тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотлари кўргазмаси намойиш этиб борилади.
– Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган корхонамизда 10 турдаги телевизор ва 8 турдаги чанг ютгич ишлаб чиқарилмоқда, – дейди “Нукус Самсунг” заводи муҳандис-технологи Еркинбой Джанабоев.
Маросим иштирокчилари янги бинода тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев сўзга чиқди.