Корхона фаолияти кенгаймоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги “Boston Mega Tekstil” масъулияти чекланган жамияти калава ип ва тўқима мато ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

2018 йилда ташкил этилган корхонага 7 миллион 227,8 минг АҚШ доллари миқдоридаги банк кредити ҳисобидан Германия, Хитой, Япония ва Бельгия давлатларидан замонавий йигирув-тўқув ускуналари келтириб ўрнатилган. 350 га яқин киши доимий иш билан таъминланган.
photo_2020-10-02_18-48-02.jpg
photo_2020-10-02_18-48-08.jpg
photo_2020-10-02_18-47-53.jpg

Жорий йилнинг айни даврига қадар корхонада 2 минг тонна калава ип ва 158 минг метр узунликдаги тўқима мато ишлаб чиқарилиб, шундан 464 тонна калава ип, қиймати 846,5 минг АҚШ долларига тенг маҳсулот хорижга экспорт қилинди.

Корхона раҳбари Ж.Жабборовнинг таъкидлашича, эндиликда бу ерда жинси матосидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

photo_2020-10-02_18-47-58.jpg
photo_2020-10-02_18-48-05.jpg
photo_2020-10-02_18-47-47.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА