Ўзбекистонда USAIDнинг икки томонлама ваколатхонаси иш бошлади

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) нинг Ўзбекистондаги икки томонлама ваколатхонаси ишга тушди.

Ўзбекистонда тўлақонли миссия ташкил этилиши USAIDга Ўзбекистон ҳукуматининг кенг кўламли иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларини янада қўллаб-қувватлаш билан бирга хусусий бизнес, нодавлат ташкилотлар ва мустақил оммавий ахборот воситалари фаолиятини кучайтиришига ҳисса қўшади.USAID мамлакатда иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, хусусий секторни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, сув ресурсларини бошқариш, қонун устуворлигини такомиллаштириш, миграция ва одам савдоси билан боғлиқ масалалари бўйича фаолиятини давом эттиради.Янги миссия ушбу дастурларни самарали йўналтириб, маҳаллий ҳамкорлар кўламини янада кенгайтириш имконини беради.

– USAIDнинг бу ерда икки томонлама миссияси ташкил этганидан жуда мамнунман,- дейди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дениел Розенблюм. – Бу Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон орасидаги ўзаро манфаатли ва янада яқинроқ алоқаларни йўлга қўйишнинг муҳим босқичидир. Кенг қамровли ўзгаришлар рўй бераётган ушбу дамда USAID ҳам Ўзбекистоннинг узоқ муддатли равнақи ва барқарорлигига муҳим қисса қўшади. USAIDнинг Ўзбекистондаги дастурлари хусусий сектор ва фуқаролик жамияти томонидан мунтазам ижобий баҳоланиб келган. Янги миссия фаолият бошлаши билан USAIDнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланиб, ривожланишига ишонч билдираман. USAID жамоаси Ўзбекистон халқи ва ҳукумати билан бир қатор йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилишни мақсад қилган. Минтақавий савдони кўпайтириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини илгари суриш, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, муаммоларни ҳал қилиш қобилияти, тил ва амалий кўникмаларга эга бўлган мутахассисларни тайёрлай оладиган таълим тизимини қўллаб-қувватлаш, инсон саломатлигига бўлган жиддий таҳдидлар, хусусан, COVID – 19га қарши кураш кабилар шулар жумласидандир.

 

ЎзА