Мамлакатимизда карантин қоидалари ҳамда талабларини қатъиян сақлаган ҳолда халқ таълими соҳаси ходимлари ӱзларининг касб байрамини муносиб кутиб олишмоқда. Чунки бутун ҳаётини ёш авлод тарбиясига бағишлаган, ҳар биримизга ҳаёт сабоғини берган фидойи ўқитувчи ва устозларимиз ҳамиша эъзозланиб келинади.
– Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан сӱнгги йилларда Инвестиция, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари бўйича умумтаълим мактаблари билан мактабдан ташқари таълим муассасаларида кенг кӱламда қурилиш-реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда, – дейди Чимбой тумани халқ таълими бӱлими мудири Элмира Мамбеткаримова. – Жумладан, Инвестиция дастури бӱйича тумандаги “Тоқёб” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 7-умумтаълим ва “Қамишариқ” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 3-умумтаълим мактабларида ҳамда “Кӱкча қалъа” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 42- ва 48- умумтаълим мактабларида қӱшимча ӱқув биноси битказилиб, “Бахтли” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 19-умумтаълим мактабида 3 миллиард 139,7 миллион сӱмлик капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Туман халқ таълими бӱлимига қарашли 48 та умумтаълим мактаби ва 1 та мактабдан ташқари таълим муассасаси бӱлиб, уларда 3 минг 172 нафар ходим меҳнат қилмоқда. Ушбу мактабларда 20 минг 48 нафар ӱқувчи таълим олаётган бӱлса, «Баркамал авлод» болалар марказида 11 та тӱгаракда 360 нафар ӱқувчи шуғулланади.
Таълим муассасаларини олий маълумотли мутахассислар билан тӱлдириш, ӱрта махсус маълумотга эга ходимлар билимини ошириш мақсадида 48 нафар ӱқитувчи олий ӱқув юртларини тамомламоқда. Минг нафардан зиёд ӱқитувчи аттестация якуни бӱйича ӱзларининг малака тоифаларини оширишга муваффақ бӱлди.
Келажак авлодни тарбиялашдек вазифани масъулият билан адо этиб келаётган устоз, ӱқитувчилар меҳнати ҳукуматимиз томонидан муносиб рағбатлантирилиб келинмоқда. Тумандаги 14-умумтаълим мактабининг кимё ва биология фани ӱқитувчиси Гулпаршин Раманова 2019 йилда давлатимиз раҳбари фармонига кӱра “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган бӱлса, 5-умумтаълим мактаби директори Тамара Палваниёзовага “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кӱрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвони берилди. Бир қатор ӱқитувчилар “Халқ таълими аълочиси” кӱкрак нишони билан тақдирланди.
Ӱтган ўқув йилида 21 нафар ӱқитувчининг иш тажрибаси туманда, 62 нафариники эса Қорақалпоғистон Республикаси миқёсида оммалаштирилди.
Мана шундай ӱқитувчилардан таълим олган ӱқувчилар халқаро фан олимпиадаларида муносиб иштирок этиб, совринли ӱринларни эгалламоқда. Жумладан, 5-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Дамир Дилмуратов 2019 йилда Жанубий Африка Республикасининг Дурбан шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро математика фани мусобақасида мамлакатимиз терма жамоаси сафида бронза медалини қўлга киритди ва “Умид учқуни” медали билан тақдирланди. Шунингдек, ELPC томонидан ташкил этилган SEAMO ҳамда жорий йилда AMC (American Matematics Competition) халқаро олимпиадаларида тумандан 9 нафар ӱқувчи совринли ӱринларни эгаллади. Бундан ташқари, кӱплаб ӱқувчилар давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан ӱтказилган онлайн танловларда ғолибликни қӱлга киритди.
Бугунги пандемия шароитида мактаблар ўз фаолиятини ота-оналар ӱртасида ӱтказилган сӱровнома ва улар томонидан билдирилган фикр-тавсиялар асосида бошлади. Ушбу асосда 48 та умумтаълим мактабидан 44 тасида карантин қоидалари қатъиян сақланган ҳолда ӱқув жараёни олиб борилмоқда. Қолган мактабларни ҳам яқин орада очиш режалаштирилган.
Ҳар қандай шароитда ҳам, давлатимиз раҳбарининг байрам табригида қайд этилганидек, бугунги кун ўқитувчиси универсал мутахассис, ҳам ўргатувчи, ҳам ўрганувчи бўлиши, яъни ўз устида тинимсиз ишлаши, доимо изланиб яшаши керак. Зеро, бизнинг барча саъй-ҳаракатларимиз «Ўзбекистонда энг обрўли инсон муаллим бўлиши керак» деган ғояни амалга оширишга қаратилмоқда.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА