Бугун БМТ Хавфсизлик кенгашида Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги зиддият муҳокама қилинади

Бугун, сешанба куни Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги зиддият БМТ Хавфсизлик кенгашида муҳокама қилинади, дейилади “ТАСС” манбаси тарқатган маълумотда.

Ташкилотдан маълум қилишларича, чақирилган фавқулодда йиғилиш ёпиқ форматдаги маслаҳатлашувлар асносида ўтказилади.Хавфсизлик кенгашининг 15 мамлакати дипломатлари зиддиятдаги томонларнинг иштирокисиз Тоғли Қорабоғдаги вазиятни ва уни халқаро миқёсда барқарорлаштиришни муҳокама қилади.Таъкидланишича, йиғилиш Европанинг бир неча давлати ташаббуси билан ташкиллаштирилмоқда.

ЎзА