Беларус миллий фанлар академияси “БЕЛАГРО-2020” кўргазмасида 240 га яқин янги ишланмаларини намойиш этади, уларнинг ичида гўштли музқаймоқ ҳам бор, дейилади “INTERFAX.RU” хабарида.
Академия матбуот хизматидан маълум қилинишича, “Ice meat” гўштли музқаймоқ енгил тановул учун тенгсиз бўлиши кутилмоқда.Олимлар таркибида гўшт бўлган бу маҳсулот, айниқса, болалар учун фойдали бўлишига ишонч билдирган.“Янги ишланмалар ичида 3D технологиясидан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқарилувчи қандолат маҳсулотлари ва яримфабрикатлар ҳам бор. Улар оқсилга бойлиги ва замонавий тарзда тақдим этилиши билан эътиборни тортади”, дейилади маълумотда.

ЎзА