БМТ Озарбайжон ва Арманистон ҳукуматини ўзаро ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди

БМТ бош котиби Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилиб, ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди ва зиддият ҳудудига ЕҲХТ кузатувчиларини юборишини маълум қилди.
БМТ бош котиби худди шундай чақириқ билан у Арманистон бош вазири Никол Пашинянга ҳам мурожаат қилади.
«РИА Новости» хабарига кўра, бу ҳақда бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълумот берган.
«Бош котиб зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва Минск келишуви шафеълигида олдиндан шартларсиз музокараларга киришиш, шунингдек, минтақага тезда ЕХҲТ кузатувчиларини юбориш лозимлигини таъкидлади», деди Дюжаррик.

 

ЎзА