Ўзбекистон Фанлар академияси президенти “Росатом“ давлат корпорацияси юбилей медали билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти, академик Беҳзод Юлдашев Россия ядро саноатининг 75 йиллиги муносабати билан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасига қўшган ҳиссаси ва эришган ютуқлари учун “Росатом“ давлат корпорацияси юбилей медали билан тақдирланди.
Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизматидан маълум қилишларича, Россия ядро саноатининг 75 йиллиги муносабати билан таъсис этилган Корпорациянинг Ўзбекистон Республикасидаги вакили Алексей Сай топширди.
Ушбу мукофот билан ядро саноатини ривожлантириш, ядровий ва радиацион хавфсизликни таъминлаш, атом фанлари ва технологияларини ривожлантириш, самарали атом энергиясини ишлаб чиқариш, атом энергиясидан фойдаланиш бўйича халқаро ҳамкорлик ва ядро саноати учун кадрлар тайёрлашга муҳим ҳисса қўшган “Росатом“ давлат корпорацияси ходимлари ва бошқа шахслар, шу жумладан, чет эл фуқаролари ҳам мукофотланиши мумкин.

 

ЎзА