Душанбеда Ўзбекистон – Тожикистон қўшма корхонаси очилди

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода, Тожикистон Республикаси Мажлиси милли Мажлиси Оли раиси, Душанбе шаҳри мэри Рустам Эмомали иштирок этди.

Ҳукумат раҳбарлари ва мамлакат Сенати раиси корхона фаолияти билан танишди.
photo_2020-09-29_20-58-59.jpg

Икки мамлакат раҳбарлари ташаббуси билан Душанбе шаҳрида 60 миллион доллар эвазига барпо этилган мазкур “Artel Avesto Electronics” ўзбек-тожик қўшма корхонаси замонавий электр техника ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Замонавий технологиялар билан жиҳозланган мазкур корхона энг сўнгги халқаро стандартларга жавоб беради.

photo_2020-09-29_20-59-02.jpg

Корхонада дастлаб маиший чангютгич ва сув иситгичлар ишлаб чиқарилади, келгусида телевизор ва кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

Мазкур корхонанинг ишга туширилиши Давлатларимиз раҳбарлари томонидан икки томонлама муносабатларни янада юксалтириш борасида олиб борилаётган саьй-ҳаракатларнинг амалдаги ифодаси экани шубҳасиз.

 

ЎзА