Россияда юқори маошли ишларга малакали мутахассислар керак

Хабарингиз бор юртимиз делегацияси айни вақтда Россияда қатор учрашувлар ўтказмоқда. Бугун Андижон вилояти делегацияси аъзолари Россия савдо-саноат палатасининг қурилиш соҳасида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси ҳамда касб-ҳунарни ривожлантириш ўқув маркази вакиллари билан учрашди.

Унда Россия савдо-саноат палатаси вакиллари Москва шаҳри ва вилоятидаги юқори маош таклиф этаётган иш берувчи компанияларга малакали мутахассисларга талаб юқори эканини алоҳида қайд этди.Натижада меҳнат миграцияси ва касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш йўналишида ҳамкорлик юзасидан уч томонлама келишув имзолади.Мазкур келишувга асосан, савдо-саноат палатаси ишончли иш берувчиларни тавсия қилиш, фуқароларни муносиб иш ўринларига ишга жойлаштириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хорижда ишлаш истагидаги фуқароларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўради. Жумладан, қурилиш учун 3 мингдан зиёд, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида 500 дан ортиқ малакали ва рус тилини биладиган мутахассисларга талаб мавжуд.

Тадбир якунида меҳнат миграцияси соҳасида Андижон ва Москва ўртасида тизимли ишларни ташкил этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди.

 

ЎзА