Кадастр агентлиги ишга таклиф этади!

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ–4819-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 8-бандига асосан Агентлик тизимидаги лавозимларга номзодларни ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади.

Танлов Кадастр агентлиги тизимидаги қуйидаги ташкилотларга ишга қабул қилиш бўйича ўтказилади:

Кадастр агентлиги марказий аппаратига (ўртача иш ҳақи –

5,0 млн сўмдан 7,0 млн сўмгача);

Кадастр агентлигининг 14 та ҳудудий бошқармаларига (ўртача иш ҳақи – 4,0 млн сўмдан 5,0 млн сўмгача);

Кадастр агентлигининг 203 та туман ва шаҳар бўлимларига (ўртача иш ҳақи – 3,0 млн сўмдан 4,0 млн сўмгача);

Давлат кадастрлари палатасининг марказий аппаратига (ўртача иш ҳақи – 5,0 млн сўмдан 6,0 млн сўмгача);

Давлат кадастрлари палатасининг 14 та ҳудудий бошқармаларига (ўртача иш ҳақи – 4,0 млн сўмдан 5,0 млн сўмгача);

Давлат кадастрлари палатасининг 203 та туман ва шаҳар филиалларига (ўртача иш ҳақи – 3,0 млн сўмдан 4,0 млн сўмгача);

Республика аэрогеодезия марказига (ўртача иш ҳақи –

3,0 млн сўмдан 6,0 млн сўмгача).

Ушбу ташкилотларнинг асосий вазифалари, фаолият йўналишлари ва тузилмаси ҳақида қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин: https://lex.uz/docs/4985355 (ПҚ-4819-сон қарор) ва https://lex.uz/docs/4985026 (ПФ-6061-сон Фармон).

Танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

1. Ариза (ygk.uz сайтида белгиланган шаклда);

2. Паспорт нусхаси;

3. Маълумотнома-объективка;

4. Таълим тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси.

Ариза ва бошқа ҳужжатлар .pdf форматда қуйидагилар орқали юборилиши мумкин:

Электрон почта: 1102@ygk.uz

Телефон: 71-202-55-81; 71-202-55-65

почта орқали – Toshkent, 100097, Чилонзор Ц, Чўпонота кўчаси.

Танлов ўтказиш муддатлари ва шартлари тўғрисида қўшимча ахборот берилади.

Кадастр органларининг амалдаги ходимлари ўзлари эгаллаган ёки унга тенг лавозимда ишни давом эттириш учун танловда иштирок этишлари талаб этилмайди, ушбу масала тегишли аттестация комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

 

ЎзА