"Авифавир" "Covid-19"ни даволашда самарали, бироқ сотувда йўқ...

Ўзбекистонга Россияда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши «Авифавир» препарати етказиб берилгани хабар қилинмоқда.
 Аҳоли ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини қизиқтираётган ушбу препарат ҳақида тўлиқроқ маълумот ҳамда уни қаердан ва неча сўмга олса бўлади, деган саволга Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков жавоб берди:
– 2020 йил 30 майда Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россияда «Covid-19″ни даволаш учун биринчи дори воситасини рўйхатдан ўтказди, – дейди Н.Отабеков.
– Препарат «Авифавир» деб номланган бўлиб, ушбу препарат «Covid-19» вируси кўпайиш механизмини бузиши, тўғридан-тўғри вирусга таъсир қилиши билан ажралиб туриши клиник тадқиқотлар пайтида исботланган. «Covid-19″га чалинган беморларни даволашда юқори самарадорликни кўрсатмоқда.
Ҳақиқатдан ҳам сотувда ушбу препарат йўқ. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Хитой ва Ҳиндистонда ишлаб чиқилган «Авифавир» препаратини “Меҳр-шафқат” жамғармаси ҳисобидан харид қилган ва ушбу препарат беморларни даволаш учун ишлатилмоқда.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА